Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фуқароларнинг 563,9 миллион сўм пулини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди
11.04.2022 15:31,  
62

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Текширувда “I.C.” МЧЖ масъул шахслари Ҳамза кўчасидаги 2 қаватли уйни ўзбошимчалик билан бузиб, ушбу уйда истиқомат қилувчи 11 нафар фуқарони алдаб, уларга ушбу уй ўрнида қуриладиган 7 қаватли уйдан хонадон ажратиб беришни ваъда қилиб, жами 563,9 млн сўм нақд пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ушбу маблағлар ҳисобидан “Spark”, “Malibu” ва “Captiva” русумли автотранспорт воситаларини харид қилиб, жиноий йўл билан топилган даромадларини легаллаштирганлиги, шунингдек МЧЖнинг товар айланмасини камайтириб кўрсатиш орқали 408,7 млн сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаб келганликлари аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан