Футзал бўйича ЖЧ. Чоракфиналнинг барча жуфтликлари маълум бўлди

Футзал бўйича ЖЧ. Чоракфиналнинг барча жуфтликлари маълум бўлди

Литвада ўтаётган футзал бўйича жаҳон чемпионатида 1/8 финал баҳслари якунланди. 

Сўнгги икки жуфтликда Испания Чехияни, Португалия Сербияни мағлуб этди. 

Шу тариқа 1/4 финал жуфтликлари маълум бўлди: 

26 сентябрь
Марокаш — Бразилия
Россия — Аргентина

27 сентябрь
Испания — Португалия
Эрон — Қозоғистон