ФВВ 15 метрлик ўрага тушиб кетган қизалоқни қутқарди (фото)

ФВВ 15 метрлик ўрага тушиб кетган қизалоқни қутқарди (фото)

30 ноябр куни Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида жойлашган "Мираж-1" боғдорчилик дала ҳовлиларида яшовчи Лобар Мардова Фавқулодда вазиятлар бошқармасига қўнғироқ қилиб, Вишнёва кўчаси 94 уйнинг орқа томонидаги оқава сувларини тортиб олиш учун мўлжалланган 15 метр чуқурликдаги ўрага, 2016 йилда туғилган Дилноза Мақсудова тушиб кетганлигини айтиб уни чуқурдан олиб чиқишда ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Воқеа жойига Зарафшон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи подполковник Т.Ешмуратов бошчилигида лейтенантлар Р.Ахмедов, У.Хусановлар етиб боришган ва улар зудлик билан чуқурлик атрофи ҳамда чуқурликнинг тупроқ деворлари мустаҳкамлиги ўрганиб чиқишган.

Шундан сўнг лейтенант У.Хусанов арқон ёрдамида чуқурликка туширилган ва қизалоқ арқон ёрдамида соғ-саломат юқорига олиб чиқилган.

Кўздан кечирилганда қизалоқ соғ-саломат эканлиги аниқланган ва унга психологик ёрдам кўрсатилган, шундан сўнг қўшимча текширувдан ўтказиш учун Зарафшон шаҳар Тиббиёт бирлашмасига жўнатилган.

Ҳозирги вақтда қизалоқ соғ-саломат ота-онаси бағрида.