ФВВ "Қамчиқ" довонида содир бўлган тупроқ ўприлиши ва қор кўчкиси бўйича қўшимча маълумот берди

ФВВ

“Тошкент-Ўш” автомобил йўлининг “Қамчиқ” довони қисмида автомобиль йўлининг хавфли ҳудудлари “Қамчиқ” Махсус, қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси, “Қамчиқ” қор кўчкисини кузатиш станцияси, геологик хавфли жараёнларни кузатиш “Фарғона” станцияси, “Қамчиқавтойўл” ходимлари билан ҳамкорликда ўрганиб чиқилди, дея хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати. 

Ўрганиш натижаларига кўра соат 7:30 ларда А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 229,8 км ҳудудида, автомобил йўлидан 80-100 метр узоқликда тоғ ёнбағирликларидан 300 минг метр/куб ҳажмда қор кўчкиси содир бўлиб, қор массалари “Қамчиқсой” сойи ўзанига тушган.  

Шунингдек, “Тошкент-Водий” автомобюиль йўлининг 6 та жойида тош-тупроқ массаси ўпирилиши содир бўлиб, йўл четдаги ҳандаққа (кюветга) тушган.  

Бундан ташқари номустаҳкам тош массалари автомобиль йўлининг 251,7 км, 260 км оралиқларида автомобиль йўлига тушиши мумкин бўлган худудлар аниқланди.

Ҳозирда хавфли худудларда тош массаларини мажбурий тушириш бўйича “Қамчиқ” Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси, “Қамчиқавтойўл” ҳамда Йўл-ҳаракати хавфсизлиги ходимлари билан ҳамкорликда тадбирлар амалга оширилмоқда.

Довон йўлида содир бўлган геологик ва гидрометеорологик ходисалар натижасида жабрланган ва жарохат олганлар йўқ.