ФВВ ходимлари каналга чўкиб кетган Дамасни қутқаришди

ФВВ ходимлари каналга чўкиб кетган Дамасни қутқаришди

2020 йил 20 июль куни соат 08.25 лар атрофида Жарқўрғон тумани Ғур-ғур маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Амузанг каналига фуқаро Т.А.га тегишли “Дамас” русумли автомашина ҳайдовчи эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетган.

Мазкур ҳолат бўйича вилоят ФВБ ғаввос-қутқарувчилари воқеа жойига чиқиб, автоулов каналнинг қайси қисмига тушиб кетганлигига аниқлик киритдилар ва самарали, тезкор ҳаракатлар натижасида автомашинани сувдан олиб чиқдилар.

Амалий ёрдам кўрсатиш ишларига Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан  2 та махсус техника, 10 нафар қутқарувчи жалб қилинди.