ФХХ Украина махсус хизматлари билан ҳамкорлик қилаётган ўзбекистонликни қўлга олди

ФХХ Украина махсус хизматлари билан ҳамкорлик қилаётган ўзбекистонликни қўлга олди

Россия ФХХ Брянск вилояти бўйича чегара бошқармаси ходимлари Украинадан давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган 1981 йилда туғилган Ўзбекистон фуқаросини гиёҳвандликдан мастлик аломатлари билан ушлади.

Тинтув вақтида унинг ёнидан фото, видео ва аудиофиксация қилиш учун махсус техник воситалар, шунингдек  порошок модда, эҳтимол наркотик топилди.

Суриштирув давомида ҳуқуқбузар 2019 йилдан бери Украина ҳуқуқ-тартибот органлари билан махфий асосда ҳамкорлик қилиб келгани маълум бўлди. Россия Федерациясига ноқонуний кирмоқчи бўлган шахс ниқоби остида навбатдаги вазифани бажараётганда, у жиноий доиралар вакиллари билан боғланиб, 27 минг гривен пул мукофоти эвазига унга Россия ҳудудига ноқонуний ўтишда ёрдам беришни сўради.

Жиноят иши қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда.

Энди Украина хавфсизлик хизмати чегарани бузган Ўзбекистон фуқаросини қайтаришни сўрамоқда.