Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ғарб разведкаси Украина самолёти ҳалокати сабабини аниқлади
9.01.2020 09:50,  
5046

8 январь куни Эронда ҳалокатга учраган украин самолёти, ракета билан уриб туширилмаган. Бу ҳақда Канада хавфсизлик идораларидаги манбасига асосан Рейтерс хабар берди.

Аноним манбанинг айтишича, Boeing 737 техник носозлик сабаб ҳалокатга учраган.

Кеча “Украина халқаро авиалиниялари” компаниясига қарашли самолёт Эронда ҳалокатга учради. Самолёт Теҳрондаги Имом Хумайний аэропортидан кўтарилгандан сўнг қулаб тушган.

Шундан сўнг, Reuters Украина авиакомпанияси бортида бўлган барча йўловчилар ҳалок бўлганини маълум қилди. Эрон Фавқулодда вазиятлар хизмати бошлиғининг айтишича, ҳодиса жойига 22 та тез ёрдам машинаси ва вертолёт юборилган. “Олов жуда кучли бўлгани учун биронта йўловчини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади”, деди ФВХ раҳбари.

Эрон Фавқулодда вазиятлар хизмати самолётнинг қора қутиларини топганини маълум қилди. Бортдаги камералар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган.

Ҳалокатга учраган самолётдаги йўловчиларнинг кўпчилиги Эрон фуқаролари бўлгани айтилмоқда. Бу ҳақда Эрон ФВХ хабар берди.

Украина ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, ҳалок бўлганлар:

• Эрон фуқаролари - 82 нафар
• Канада фуқаролари - 63 нафар
• Украина фуқаролари - 11 нафар
• Швеция фуқаролари - 10 нафар
• Афғонистон фуқаролари - 4 нафар
• Германия фуқаролари - 3 нафар
• Буюк Британия фуқаролари - 3 нафар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан