Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Ғарб рус нефтига қўйилган айрим тақиқларни юмшатди
1.08.2022 14:33,  
107

Ғарб нархларнинг янада ошиб кетиши хавфи фонида Россия нефтига қарши чеклов жорий этишдан тийилиб турибди. Бу ҳақда Financial Times хабар берди, дея ёзмоқда "Zamon.uz"

Газета маълумотларига кўра, европаликлар Россия нефтининг халқаро экспортига қўйилган айрим тақиқларни бекор қилган. Бундан ташқари, Москванинг Lloyd's of London суғурта бозорига киришини чекловчи режа ортга сурилган.

Шунингдек, Буюк Британиянинг ЕИнинг рус нефтини ташийдиган халқаро кемаларни суғурта қилишни тўхтатишни назарда тутадиган санкцияларига қўшилмагани айтилмоқда. АҚШ ҳам тўлақонли тақиқларга қарши чиқмоқда, бунга сабаб Вашингтон нефть нархининг кескин ошишидан хавотирда.

“Июль охирида Брюссель глобал энергетика хавфсизлиги бўйича хавотирларни инобатга олиб, Россия давлат компанияларига қўйилган чекловларни ўзгартирди”, – дейилади хабарда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан