Ғарб вакцина учун уруш олиб боришга тайёр

Ғарб вакцина учун уруш олиб боришга тайёр

Европа Иттифоқи BioNTech/Pfizer вакцинасини Буюк Британияга  экспорт қилишни АstraZeneca инглиз-швед компанияси вакцина етказиб беришни  тўхтатганлиги учун тақиқламоқчи. Бу ҳақида 29 январь, жума куни  Британиянинг The Independent нашри Европа Кенгаши раҳбари Шарл Мишелнинг таҳририят ихтиёрига юборган мактубига асосланиб хабар бермоқда.

Ушбу ҳужжатга кўра, Брюссель Европа Иттифоқи аҳолисига вакциналар ишлаб чиқариш ва етказиб беришни таъминлаш учун бундай «шошилинч чораларни» қўллаш имкониятларини ўрганмоқда. Бунинг учун Европа Иттифоқи раҳбарияти муаммони «диалог ва музокаралар йўли билан» ҳал қилишга уринишда давом этар экан, барча қонуний воситалардан фойдаланишга тайёрлигини билдирган.

АstraZeneca 22 январь куни кутилмаган тарзда ўз вакцинасини Европа Иттифоқига этказиб бериш кечиктирилганлигини эълон қилди. Aммо Буюк Британияга етказиб бериш ҳажмини тўлиқ ушлаб туришга кафолат берган.  Компания бундай ҳаракатларни Европа Иттифоқи билан шартнома кейинчалик тузилганлиги билан изоҳлади. 2021 йилнинг биринчи чорагида АstraZeneca Европа Иттифоқига этказиб беришни 67 фоизга қисқартиришни мақсад қилган.

Европа Иттифоқининг соғлиқни сақлаш бўйича комиссари Стелла Кйриакидес АstraZeneca’дан шартнома бўйича барча мажбуриятларни бажаришини талаб қилди.  Европа Иттифоқи АstraZeneca’ни Буюк Британияга ва бошқа Европа Иттифоқи бўлмаган мамлакатларга Европа Иттифоқи вакциналарининг бир қисмини етказиб бераётганликда гумон қилмоқда.

Маьлумот учун, Европа Иттифоқига аъзо 27 давлатнинг 450 миллион аҳолисидан ҳозирга қадар тахминан 8,4 миллион киши (аҳолининг 2 фоизидан сал кўпроқ) коронавирусга қарши эмланган. Агар ҳозирги суръат давом этса, европаликларни эмлаш икки йилгача чўзилиши мумкин.