Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Гарови етишмаётган кичик тадбиркорларга жамғарма ёрдам беради
16.06.2022 10:47,  
101

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Унга кўра, 2022 йил 1 июлдан Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан кичик тадбиркорлaр лойиҳаларига банкларнинг 5 млрд. сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун 3 йил муддатгача компенсация тақдим этилади.

Бунда компенсация дастлабки 2 йил учун берилади, тадбиркор бизнес-режадаги ишлаб чиқариш ва иш ўринларини тўлиқ яратса қўшимча бир йилга узайтирилади (2+1).

Жамғарма томонидан тижорат банклари кредитларига кафиллик:

▪️кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига ажратиладиган кредитларнинг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам киради), бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда;

▪️2025 йил 1 январгача Фармоннинг 1-иловасидаги олис ва бориш қийин бўлган, шунингдек, меҳнат ресурслари ортиқча ҳудудлардаги кооперация асосида кичик бизнесни ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш учун маҳаллаларга бириктирилган етакчи кичик тадбиркорлик субъектларига, бундан ташқари, касаначиликни ривожлантириш бўйича лойиҳаларга ажратиладиган кредитларнинг 75 фоизигача (75 фоизи ҳам киради), бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда тақдим этилади.

Жамғарма томонидан кичик тадбиркорлик субъектларига компенсация ва кафиллик банкларнинг фақат миллий валютадаги кредит ва лизинглари учун берилади.

Молиявий ёрдамлар битта тадбиркорнинг фақат битта лойиҳасига татбиқ этилади ҳамда тадбиркор шартнома амал қилган кредит бўйича қарздорлик тўлиқ қайтарилганда, молиявий ёрдам олиш учун Жамғармага такроран мурожаат қилишга ҳақли бўлади.

Эътибор беринг. Қуйидагиларга компенсация ва кафиллик тақдим этилмайди:

▪️Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва (ёки) уларнинг улгуржи савдо фаолиятини ташкил этиш; 

▪️Савдо (экспортолди молиялаштириш мустасно), умумий овқатланиш ҳамда автомобилларга ёнилғи қуйиш ҳамда электр қувватлантириш шохобчалари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш; 

▪️Енгил ва илгари фойдаланишда бўлган юк автотранспорт воситалари сотиб олиш ва уларни таъмирлаш (чет элдан олиб келинадиган юк автотранспорт воситаларидан ташқари); 

▪️Бино-иншоотларни сотиб олиш; 

▪️Айланма маблағларни шакллантириш (Экспортолди молиялаштириш мустасно); 

▪️Илгари олинган кредит ва лизингларни ёки бошқа ҳар қандай қарзни қайтариш; 

▪️Нобанк кредит ташкилотлари, лизинг ва суғурта компанияларини ресурс базасини шакллантириш.

Лойиҳаларнинг таваккалчилик даражасидан келиб чиқиб, кафиллик суммасининг 2 фоизи миқдоригача бир марталик воситачилик ҳақи олиниши мумкин.

Жамғарма томонидан «Тадбиркор» ахборот тизими ишга туширилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан