Энергетика вазирлиги махсус штаби истеъмолчиларни 2020—2021 йилларда куз-қиш мавсумида электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш ишларини таҳлил қилиш мақсадида водий вилоятларида бўлди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
2020—2021 йиллар куз-қиш мавсумида:
Андижон вилояти истеъмолчиларига:
- табиий газ 5,4 фоизга;
- суюлтирилган газ 70,8 фоизга;
- электр энергияси 10,5 фоизга оширилади.
Фарғона вилояти истеъмолчиларига:
- табиий газ 16,4 фоизга;
- суюлтирилган газ 48,6 фоизга;
- электр энергияси 11,2 фоизга оширилади.
Наманган вилояти истеъмолчиларига:
- табиий газ 23,6 фоизга;
- суюлтирилган газ 52 фоизга;
- электр энергияси 10,8 фоизга оширилади.