Генерал Дўстум Мозори-Шарифга етиб келди

Генерал Дўстум Мозори-Шарифга етиб келди

Афғонистондаги “Жунбиш” (Ҳаракат) партияси раҳбари, ҳарбий қўмондан Абдул Рашид Дўстум Балх вилояти, Мозори-Шариф шаҳрига етиб келди.

Sputnik Афғонистон хабарига кўра, унинг ушбу мураккаб вазиятда Афғонистон шимолига келишидан мақсади “Толибон”га қарши курашишга бошчилик қилишдир.

Журналистларга берган қисқа интервьюсида Дўстум “Толибон” бу сафар шимол қопқондан чиқиб кета олмаслигини маълум қилган.

“Бу сафар ҳам уларни мулла Фозил тақдири кутмоқда. “Толибон”га қарши Фарёб, Тохар, Жузжон ва Балх вилоятларида бир вақтнинг ўзида бир неча операциялар ўтказиш керак”, - деди Дўстум.

Маршалнинг сўзларига кўра, унинг ўзи мамлакатда бўлмагани сабабли унинг она шаҳри Шибирғон “Толибон” қўлига ўтган. “Агар мен Афғонистонда бўлганимда эди, улар бутун Покистонни бошлаб келса ғалаба қозона олмасди”, - деди қўмондон.

* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти