General Motors заводи хизматчилари иш ташлашни эълон қилишди

General Motors заводи хизматчилари иш ташлашни эълон қилишди

АҚШнинг Детройт шаҳридаги General Motors заводининг қарийб 50 000 ишчилари иш ташлаш эълон қилдилар. Бу ҳақда Associated Press хабар қилмоқда.

General Motors ишчилари 55 та объектда янги тўрт йиллик шартномага қарши намойиш қилмоқдалар.

Бунгача 31 та заводдаги 46 000 ишчилар иш ташлаш ёки кейинги кўрсатмалар бўйича ишламаслик ҳақида касаба уюшмаларига маълум қилгандилар.

Касаба уюшмалари сўнгги бор 2007 йили иш ташлаш эълон қилгандилар. Ўшанда General Motors компаниясининг 73 000 нафар ишчилари 2 кун давомида иш ташлагандилар.

8006