Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








General Motorsʼнинг даромадлари пасайди
28.07.2022 11:54,  
42

General Motors (GM) сешанба куни яримўтказгичлар тақчиллиги туфайли иккинчи чоракдаги даромаднинг сезиларли даражада пасайиши ҳақида хабар берди. Американинг энг йирик автомобилсозлик компаниясининг фойдаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга камайиб, 1,7 миллиард долларни ташкил этди, чунки Detroyt гиганти эҳтиёт қисмлар етишмаслиги сабабли 90 мингдан ортиқ автомобиль етказиб бера олмади, деб хабар берди Reuters.

Шу билан бирга, компания ўз акциядорларини 2022 йилнинг иккинчи ярмида ишлаб чиқариш «кескин ўсиши» прогнози билан тезда ишонтирди.

GM барча минтақаларда, шу жумладан Хитойда автомобиль етказиб бериш сезиларли даражада пасайганини хабар қилди, бу ерда ҳукуматнинг сўнгги Covid-19 эпидемияси билан боғлиқ чекловлари сотувларга салбий таъсир кўрсатди.

Ижобий томони шундаки, чекланган дилер инвентарлари нархларни юқори ушлаб туришда давом этмоқда. Қўшма Штатларда ўртача автомобиль нархи ўтган йилга нисбатан 6600 долларга ошган. Автомобиль гиганти бу борада юқори истеъмол талабини келтириб ўтди, «аксарият автомобиллар дилерларга етиб келиши биланоқ сотилиб кетади», дейилади хабарда.

«Ўтган йили яримўтказгичлар етишмаслиги туфайли биз кичикроқ ҳажмлар билан ишладик ва бу босимга қарамай яхши натижаларга эришдик» Бу ҳақда GM бош директори Мери Барра маълум қилди.

Топ-менежер АҚШ иқтисодининг секинлашуви ва ҳатто мамлакатда рецессия содир бўлишидан қўрқишини тилга олиб, «биз кўплаб турғунлик сценарийларини симуляция қилдик ва керак бўлса, қасддан чора кўришга тайёрмиз», деди.

Жорий молиявий кўрсаткичлар ҳақидаги хабарларга кўра, унинг акциялари 1,3 фоизга арзонлашди ва 34,08 долларни ташкил этди.

АҚШнинг Goldman Sachs банки 18 июль куни кредитлар учун қўшимча маблағ ажратганидан сўнг, чораклик фойда 48 фоизга камайганини маълум қилди. АҚШнинг яна бир кўпмиллатли молиявий конгломерати JPMorgan Chase 14 июль куни иккинчи чоракдаги даромадлари пасайганини эълон қилди ва жаҳон иқтисодиётининг ёмонлашуви ҳақида огоҳлантирди, бу эса уни потенциал ёмон кредитларни қоплаш учун қўшимча маблағ ажратишга ундади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан