Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Германия инфляцион шокка дуч келмоқда
2.05.2022 14:11,  
662

Германияда озиқ-овқат чакана савдосида “инфляцион шок” кузатилмоқда ва экспертларнинг Германиядаги Handelsblatt газетасида таъкидлашича, бу ҳали бошланиши, холос.

Нашрнинг ёзишича, март ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 6 фоиз, янги сабзавот 14 фоиз, ўсимлик ёғи 17 фоизга қимматлашган.

"Биз озиқ-овқат чакана савдо соҳасида инфляцион шокни бошдан кечирмоқдамиз. Бу айниқса кам даромадли аҳоли гуруҳига кучли зарба беради", деди EY-Parthenon консалтинг компанияси ҳамкори Чеҳаб Ваҳби.

Германияда истеъмол иқлими ёмонлашмоқда, дея қайд этади Handelsblatt. Шундай қилиб, май ойида GFK тадқиқот компанияси истеъмолчи иқлим индекси қийматининг 26,5 пунктга пасайишини башорат қилмоқда, бу ўлчовларнинг бутун вақти учун энг паст кўрсаткичдир.

GFK саноат эксперти Роберт Кечкес сўзларига кўра, истеъмолчи бюджети умумий харажатлар ошиши туфайли қисқарган. "Аҳоли ўртасидаги катта ишончсизлик ҳайратланарли тарзда харид хатти-ҳаракатларида намоён бўлмоқда", дея қўшимча қилди у.

Россиянинг Украинага амалга ошираётган кейинги ҳаракатларидан сўнг Ғарб Москвага нисбатан санкциялар босимини кучайтирди. Чеклов чоралари биринчи навбатда банк сектори ва юқори технологияли маҳсулотлар етказиб беришга қаратилган. Европада Россия энергетика ресурсларига қарамликни камайтириш чақириқлари кучайди. Буларнинг барчаси аллақачон Ғарб мамлакатлари учун иқтисодий муаммоларга айланиб, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошишига олиб келди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан