Германия Ўзбекистонга коронавирусга қарши вакцина етказиб беради

Германия Ўзбекистонга коронавирусга қарши вакцина етказиб беради

Ўзбекистон Германиядан коронавирусга қарши 350 минг доза вакцина олади. Препаратлар COVAX дастури доирасида етказиб берилади.

Ўзбекистон ва Тожикистон COVAX дастури доирасида Германиядан коронавирусга қарши вакциналарни олади. Бу ҳақда 9 август куни Берлинда ГФР ҳукумати расмий вакили Ульрике Деммер маълум қилди, дея ёзмоқда Deutsche Welle.

Унинг сўзларига кўра, Тошкентга 355,2 минг доза, Душанбега эса 100,8 минг доза берилади. Шунингдек, Судан (357,6 минг), Эфиопия (271,2 минг) ва Афғонистон (213,6 минг) ҳам вакцина олади.

Гап Берлин Лондон билан тузилган шартномалар доирасида олган Британия-Швеция ҳамкорлигида ишлаб чиқарилаётган AstraZeneca препаратлари ҳақида кетмоқда, дея аниқлик киритди DW.