Германия, Швеция ва Польша россиялик дипломатларнинг чиқариб юборилишини эълон қилди

Германия, Швеция ва Польша россиялик дипломатларнинг чиқариб юборилишини эълон қилди

Россия аввалроқ Германия, Польша ва Швециянинг уч нафар дипломатини мамлакатдан чиқариб юборишини эълон қилганди.

Германия, Швеция ва Польша Москвага жавобан россиялик дипломатларнинг чиқариб юборилишини эълон қилди. Бу ҳақда уч мамлакат ташқи ишлар вазирликларига таяниб ТАСС хабар бермоқда.

Россия аввалроқ Алексей Навалнийни қўллаб-қувватлаш учун ўтказилган митингда қатнашгани сабабли Германия, Польша ва Швециянинг уч нафар дипломатини мамлакатдан чиқариб юборишини эълон қилганди. 

Россия ТИВ европалик дипломатлар 23 январ кунги норозилик намойишларида қатнашганлигини қабул қилиб бўлмаслигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, 23 январ куни Россияда Алексей Навалний ва бошқа сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлаш бўйича норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Бунга даволанишдан сўнг Германиядан Россияга қайтган мухолифатчининг ҳибсга олиниши сабаб бўлди.

2 феврал куни Москванинг Симоновский суди Алексей Навалнийга нисбатан 3,5 йилни умумий тартибдаги колонияда ўташ жазосини тайинлади.