Германия сўнгги 50 йил ичида энг оғир иқтисодий инқирозни бошдан кечирмоқда. Бу ҳақда «Тасс» манбаси хабар бермоқда.
Энг йирик Европа Иттифоқи давлати иқтисодиёти энергия инқирози туфайли иссиқ сув ва электр таъминотини чеклаши керак.
Financial Times нашрининг ёзишича, бунинг сабаби Россия газининг тақчиллиги ва уни етказиб беришдаги муаммолар.
Германия уй-жой корхоналари федерацияси раҳбари Аксель Гедашко: "Ҳозир вазият ҳар қачонгидан кескинроқ", дея таъкидлади.