Германия ташқи ишлар вазири Афғонистон масаласида Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди

Германия ташқи ишлар вазири Афғонистон масаласида Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов 30 август куни Тошкент шаҳрига ташриф билан келган Германия Федератив Республикаси Федерал ташқи ишлар вазири Хайко Маас билан учрашув ўтказди.
Мулоқотда Ўзбекистон – Германия ҳамкорлигининг долзарб масалалари ва икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий келишувларнинг истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, учрашувда бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва кун тартиби ҳам кўриб чиқилди.

Юқори даражали тадбирда Aфғонистондаги бугунги вазиятга алоҳида эътибор қаратилди. Хайко Маас Ўзбекистон томонига Aфғонистондан Германия ва бошқа хорижий давлатлар фуқароларининг эвакуациясини ташкиллаштиришда кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирди.

Томонлар Aфғонистон йўналишида яқин ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди.

Учрашувда икки мамлакатнинг халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги юзасидан ҳам фикр алмашилди.