Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Германияда нархлар индекси рекорд даражадан ошди
26.06.2022 14:33,  
160

Федерал Статистика бошқармаси ҳисоботига кўра, Германияда ишлаб чиқарувчилар нархлари индекси май ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 33,6 фоизга ўсди. Бу статистика тарихидаги рекорд ўсиш суръатидир.

Германиянинг PPI кўрсаткичи Россиянинг Украинадаги ҳарбий махсус операцияси бошланганидан кейин тез ўсишни бошлади. Март ойида индекс йиллик ставкада 30,9 фоизга, апрелда эса 33,5 фоизга ўсди.

Апрель ойи билан солиштирганда, май ойида PPIтаҳлилчилар томонидан башорат қилинган 1,5 фоизга нисбатан 1,6 фоизга ошди. Ўсишнинг асосий сабаби энергия ресурслари нархининг жиддий ўсишидир. Май ойида улар учун нархлар ўтган йилга нисбатан 87,1 фоизга юқори бўлган. Шу билан бирга, мамлакат электр станциялари газ етказиб бериш учун 2021 йил май ойига нисбатан 3,5 баробар кўп тўлаши керак эди. Йил давомида электр энергияси нархи эса 90,4 фоизга ошган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан