Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Германиянинг Россия газидан воз кечиши бир триллион еврога баҳоланди
3.07.2022 08:50,  
87

Иқтисодчи Енс Эрхардт Германиянинг Россия газидан воз кечишини бир триллион еврога баҳолади. Бу ҳақда у Германиянинг Handelsblatt нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Эрхардтнинг айтишича, Германия Россияга қарши санкциялар таъсири ва газ таъминотини қисқартириш хавфи туфайли оғир кунларни бошдан кечирмоқда. «Юқори инфляция, геосиёсий инқироз ва қарзнинг юқори даражаси юк. Биз буни Германияда ҳам ҳис қиламиз», - деди у.

Экспертнинг қўшимча қилишича, Европа давлатлари Россияни чеклаш орқали ўзларига катта зарар етказмоқда. Унга кўра, Германия яқин тўрт йил ичида «арзон рус гази» ўрнини боса олмайди. «Тахминларга кўра, суюлтирилган газ қувватини кенгайтириш бизга бир триллион еврога тушади», деди Эрхардт. Унинг таъкидлашича, мамлакатда саноат рақобатбардошлиги пасаяди.

Май ойида Германиянинг Э.ОН энергетика компанияси раҳбари Леонард Бирнбаум Россия газига киритилган эмбарго мамлакат иқтисодиёти учун хавфли эканлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, газдан воз кечилган тақдирда Германияда на пўлат, на кимё саноати бўлади ва оқибатлари кескин бўлади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан