Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Гиёҳванд моддасини 8 минг долларга сотаётган шахслар қўлга олинди
16.04.2022 12:57,  
64

ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси ҳамда Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳванд моддалар ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Дастлаб Сурхондарё вилояти Денов тумани «Жомий» маҳалла фуқаролар йиғини «Карвон йўли» кўчасида яшовчи М.Ҳ. ҳамтовоқлари билан жиноий тил бириктириб, катта миқдорда гиёҳванд модалари савдоси билан шуғулланиб келаётгани хусусида маълумотлар олинди.

 Олиб борилган тадбирлар давомида М.Ҳ. гиёҳванд моддаларини жиниой шериги Денов тумани, «Ўртақишлоқ» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, Термиз давлат университатенинг жисмоний тарбия факультети сиртқи бўлиб 4-курс талабаси С.Х.дан олаётгани аниқланди.

 М.Ҳ. ва С.Х. 3 апрель куни Денов шаҳрида учрашиб, ўрами билан биргаликда умумий вазни 1 кг. 28 грамм «опий» гиёҳвандлик моддасини Термиз туманида жойлашган Термиз ташқи иқтисодий фаолият божхона маскани автотураргоҳида кутаётган «шартли мижози»га олиб келиб, 8000 АҚШ долларига сотаётган вақтда жиноият устида қўлга олинди.

 С.Х. шахсий тинтувдан ўтказилганда, унинг эгнидаги спорт кийимидан полиэтилен пакет парчасига қадоқланган оғирлиги 0,94 гр. «опий» гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда борлиги аниқланди.

 Олиб борилган оператив сўров тадбирлари давомида С.Х.  гиёҳванд моддаларни Денов тумани «Меҳнатобод» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А.Ж.дан олганлиги аниқланиб, қўлга олинди.

 Ҳозирги вақтда М.Ҳ. С.Х, А.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми ва 246-моддалари билан жиноят иш қўзғатиш режалаштирилган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан