"Ғофур бойвачча" номи билан танилган дунёга машҳур ишбилармон Ўзбекистондаги илк STEAM фанларга ихтисослашган давлат мактабини қурди

Бугун мазкур — Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани, Йилқичи МФЙ, Гулсарой кўчасида жойлашган 45 мактабнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Мактаб очилишида «Ғофур бойвачча» ҳам қатнашмоқда. 

Мактаб биноси ҳомий Ғофур Раҳимовнинг маблағлари эвазига қад ростлаган. Шунигдек, мактабнинг очилиш маросимида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, жамоатчилик арбоблари, эл орасидаги таниқли бўлган шахслар ҳам иштирок этмоқда. Улар мактаб ҳовлисига дарахт кўчатларини ўтқазишди.

Мактабда ўқувчиларнинг замонавий таълим олиши учун барча имкониятлар мавжуд. 600 ўринга мўлжаллаб қурилган таълим муассасасида 634 нафар ўқувчига 43 нафар педагог таълим беради. Мактаб энг замонавий жиҳозлар ва сўнгги ахборот технологиялари билан жиҳозланган. STEM фанларига ихтисослашган таянч мактабида математика, чет тили, ахборот технология ва кимё-биология фанлари чуқурлаштирган ҳолда ўқитилади.