Европа Лигаси финал. Ғолиб 22 та пенальтидан сўнг аниқланди

Европа Лигаси финал. Ғолиб 22 та  пенальтидан сўнг аниқланди

УЕФА Европа Лигаси финал учрашуви якунланди. Мазкур баҳсда Англиянинг "Манчестер Юнайтед" ва Испаниянинг "Вильярреал" жамоалари бош соврин учун кураш олиб борди.

Ушрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланган бўлса, ушбу натижа экстра таймларда ҳам ўзгармади. Жамоалар кейин пенальтилар сериясига мурожаат қилишга мажбур бўлди ва ушбу босқичда омад испан клубига кулиб боқди. 11 метрлик нуқтада ҳар икки жамоа футболчилари ҳам бехато ҳаракат қилишди. Фақатгина, 11 бўлиб тўп қаршисига келган "қизил иблислар" дарвозабони Давид де Хеа зарбада адашд"Вили. У йўллаган тўпни "сариқ сув ости кемаси" дарвозабони Рулье қайтариб қолди. Шундай қилиб, асосий ва экстра таймларда вақтда 1:1, пенальтилар серияси эса 11:10 ҳисобида испан клуби фойдасига якунланди. 

"Вильярреал" – "Манчестер Юнайтед" 1:1

Голлар: Морено (29, 1:0), Кавани (55, 1:1).

Вильярреал – Рульи, Фойт (Марио Гаспар, 88), Пау Торрес, Альбиоль, Педраса (Альберто Морено, 88), Парехо, Пино (Пако Алькасер, 77), Тригерос (Мойсес Гомес, 77), Капу (Раба, 120+3), Бакка (Коклен, 60), Жерар Морено.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака (Мата, 120+3), Шоу, Байи (Туанзебе, 116), Линделеф, Бруну Фернандеш, Погба (Жеймс, 116), Мактомини (Теллес, 120+3), Кавани, Гринвуд (Фред, 100), Рэшфорд.

Огоҳлантириш: Капу (54), Байи (82), Фойт (84), Кавани (114).