Гонгконг парламентида мустақиллик тарафдорлари ва хитойпараст депутатлар ўртасида жанжал юз берди

Гонгконг парламентида мустақиллик тарафдорлари ва хитойпараст депутатлар ўртасида жанжал юз берди

Гонгконг парламентида, мажлисни ким бошқариши борасида юзага келган тортишув мустақиллик тарафдорлари ва хитойпараст депутатлар ўртасидаги муштлашувга айланиб кетди.

Парламент раиси Старрй Леэ муштлашувни тўхтатиш учун полицияни ёрдамга чақирган. Жанжал оқибатида кўплаб депутатлар жароҳатланганлиги айтилмоқда.

Маълумот учун, Гонгконг 1842 йилдан 1997 йилгача Британия мустамлакаси бўлган. Айни вақтда у Хитой таркибига махсус маъмурий туман сифатида киради.

Гонгконг аҳолисининг катта қисми Хитойдан тўлақонли мустақил бўлишликни талаб қилиб келади.