Google геолокация функциясидан фойдаланган ҳолда фойдаланувчиларни кузатиб боришини тан олди

Google геолокация функциясидан фойдаланган ҳолда фойдаланувчиларни кузатиб боришини тан олди

Google геолокация функциясидан фойдаланган ҳолда фойдаланувчиларни кузатиб боришини тан олди. Бу ҳақда Business Insider суд жараёни материаллари асосида хабар қилди.

Ўтган йили Аризона бош прокуратураси корпорацияни маълумотларни ноқонуний йиғишда айблаб, Google’га қарши даъво аризасини судга берди. Таъкидланишича, телефон ўчириб қўйилганда ҳам, компания геолокация маълумотларини олишни давом эттирган.

Бундан ташқари, "фактларни бузиб кўрсатиш ва/ёки яширишга" йўл қўйиб, фойдаланувчилардан махфийлик созламаларини "яширишга" мажбур қилишган.

Ҳужжатларга кўра, корпорация геолокацияни аниқлаш учун турли хил хизматлардан, шу жумладан Wi-Fi  ва ҳатто Google билан боғлиқ бўлмаган дастурларидан фойдаланган.

Компания фойдаланувчиларга уларнинг жойлашуви тўғрисида маълумот тўплаш учун махфийлик созламаларини топишни муракабблаштирилганлигини Google ходимлари билишган.

Googleнинг собиқ вице-президенти, "Google Хариталар"ни ишлаб чиқишга масъул бўлган Жек Менцель гувоҳлик беришича, Google фойдалувчининг уй манзили ва иш жойини аниқлашига йўл қўймаслиги учун фойдаланувчи ўзи мустақил равишда бу маълумотларни атайлаб нотўғри кўрсатиши керак.