Гулистонда 26 ёшли эркак тоғаваччасини жойнамоз устида пичоқлади

Гулистонда 26 ёшли эркак тоғаваччасини жойнамоз устида пичоқлади

Маълум бўлишича, эркак воқеадан олдин интернет тармоғида қимор ўйинларини ўйнаб, 100 миллион сўмдан зиёд қарзга кирган. Шундан сўнг у холасининг хонадонида жойлашган сейф ичида тахминан 5000 доллар маблағи борлигини билиб қолган ва уни ўғирлаш режасини тузган. 18 март куни у ўзи билан ўткир тиғли ошхона пичоғини олиб холасининг уйига борган. Уйга аёлнинг 2003 йил 20 октябрда туғилган фарзанди рухсати билан кириб, уни намоз ўқиётган вақтида 10 марта пичоқлаган. Бу вақтда йигитнинг ёрдам сўраб бақираётганини эшитган қўшниси хонадонга кириб келгани туфайли эркак воқеа жойидан қочиб кетган. Ҳодиса оқибатида жабрланувчи шошилинч тез ёрдам илмий маркази Сирдарё вилоят филиалида вафот этган.

Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судида 2021 йил 24 август куни мазкур жиноят иши мазмунан кўриб чиқилиб, эркакга Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «ж», «и» бандлари, 164-моддаси (Босқинчилик) 3-қисми «г» банди ва 25-моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) 2-қисми «р» банди билан 20 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Ҳолат бўйича нашрга Сирдарё вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Бахтиёр Мамадаминов маълумот берган.