Гулнора Каримова неварали бўлди

Гулнора Каримова неварали бўлди

Гулнора Каримованинг ўғли Ислом Каримов ўғил фарзандли бўлди. Бу ҳақда Ислом Каримов ўзининг Instagram’даги саҳифасида маълум қилди ва фарзандининг суратини жойлади. Унда бир неча ойлик бўлган болакайнинг китоб тишлаб тургани акс этган бўлиб, сурат остида «ҳамма нарсага тишимиз ўтади, чайнаймиз ва жилмаямиз» дея изоҳ қолдирилган.

Ислом Каримов фойдаланувчилардан бирининг «бу сизнинг ўғлингизми?», деган саволига «ҳа» деб жавоб берган. Бироқ унинг қачон туғилгани ва исмини ошкор қилмаган.

Сурат остида Гулнора Каримованинг қизи, Имон Каримова ҳам «энг ширин» дея изоҳ қолдирган.

Маълумот учун, айни пайтда Буюк Британияда истиқомат қилаётган Ислом Каримов 1992 йилда туғилган. Унинг қачон ва кимга уйлангани борасида деярли маълумот йўқ. Бу ҳақда у ҳеч қаерда эълон қилмаган.