Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова Ўзбекистонга қайтди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қолдирган.
Шунингдек, Имон Каримова Ислом Каримовнинг Самарқанд шаҳрида жойлашган шахсий ҳовлисига ҳам борган.
Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова бувиси Татяна Каримова ва холаси Лола Каримова-Тилляева билан 2017 йилнинг август ойида пойтахт Тошкентда Ислом Каримов ҳайкали очилиш маросимида қатнашган эди.