Ғузор ҳокимлиги 56 млн сўмлик энергиядан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Ғузор ҳокимлиги 56 млн сўмлик энергиядан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Қашқардарёнинг Ғузор туман ҳокимлиги ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган. Ҳужжатларда ҳокимликка қарашли бинода ўрнатилган ҳисоблагич дастурда ўчирилганлиги кўрсатилган бўлган. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция”нинг ҳудудий бўлими хабар қилди.

Ҳисобланмаган энергия қиймати 124 214 кВт.соатни ташкил этган, зарар – 55,8 млн сўм.

Яна бир қоидабузарлик Қарши шаҳар ободонлаштириш бошқармасига қарашли кўча чироқлари электр таъминоти ҳисоб нуқталарини ўрганишда аниқланган. Битта ҳисоб нуқтасида ҳисоблагичсиз ўзбошимчалик билан уланганлиги аниқланган, 4 тасида эса трансформатор пункти ва ҳисоблагичлар шартнома ва дастурга киритилмасдан ишлатилаётганлиги аниқланган.

Ўрганиш натижасига кўра жами 335, 6 млн сўм (745 819 кВт.с) га қайта ҳисоб қилинган ва ундиришга йўналтирилган.