Ғузор туманида машина ёниб кетди, натижада...

Ғузор туманида машина ёниб кетди, натижада...

Тошкентга бориш учун йўлга чиққан Сурхондарёлик йигитлар Ғузор туманида ёниб кетганлиги ва натижада 3 нафар шахс қурбон бўлганлиги айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, 2 март куни «Nexia»да Деновдан Тошкентга қараб йўлга чиққан 3 нафар йигит Ғузор тумани, «Камрон» ошхонаси атрофида ёниб кетган.

Гувоҳларнинг маълум қилишича, машинанинг газ балони портлаб, ёниб кетган. Ҳайдовчи ва 2 нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган. Йигитларни яқиндан таниган одамларнинг билдиришича, уларнинг икки нафари уйланмаган. Бир нафарининг битта фарзанди бор.