Ҳабиб Дастинни енгган бўлса ҳам UFC рейтингида ҳамон иккинчи ўринда бормоқда

Ҳабиб Дастинни енгган бўлса ҳам UFC рейтингида ҳамон иккинчи ўринда бормоқда

Енгил вазнда UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов америкалик Дастин Порьени енгганидан сўнг ҳам вазн категориясидан қатъи назар UFC умумий рейтингида ҳамон 2-ўринда қолмоқда.

Ҳабиб шанба куни Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида ўтказилган мусобақада чемпионлик титулини ҳимоя қилган эди.

Нурмагомедовдан олдинда рейтингнинг 1-ўрнида ярим оғир вазнда иштирок этувчи америкалик Жон Жонс кетмоқда.

5991