Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида ўтказилган мусобақада енгил вазнда UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов америкалик Дастин Порье билан октагонда тўқнашди.
Нурмагомедовнинг дисквалификацияси боис вақтинча чемпионлик титулини америкалик Дастин Порье эгаллаб турган эди.
Жангнинг 3-раундида доғистонлик спортчи рақибини бўғиб олди ва Дастин таслим бўлишга мажбур бўлди.
30 ёшли Ҳабиб Нурмагомедов 28 жангдан барчасида ғалаба қозонган. Проье эса 32 жангдан 7 тасида мағлуб бўлган.