Ҳафта давомида об-ҳаво бироз салқин бўлади

Ҳафта давомида об-ҳаво бироз салқин бўлади

Кеча мамлакатимиз аҳолиси куз кириб келганини ҳис қилди – Ўзбекистонга Волгабўйи ҳудудидан салқин ҳаво оқими кирди ва кундузги ҳарорат 4-6 даражага пасайиб, 26-28 даража иссиқни ташкил қилди. 

Айниқса бугун кечаси ва эрталаб совуқ антициклоннинг таъсири  сезилди – кечаси ҳаво ҳарорати пасайиб 10-13 даража бўлди, кундузи 25-30 даражагача исийди.

Ўзгидрометнинг хабар беришича, икки кун давомида республикамиз ҳудуди антициклон таъсирида бўлади, ҳафтанинг иккинчи ярмидагина ҳаво исий бошлайди.

Кечаси ҳарорат 12-17 даража, 8-9 сентябрда кундузи 25-30 даража, 10-12 сентябрда 27-32 даражани ташкил қилади. Бундай ҳароратлар ойнинг шу даври учун хос бўлган иқлимий меъёрдан 3-6 даражага пастдир.