"Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури учун яна $100 млн ажратилади

Президентнинг “Ҳар бир оила - тадбиркор" дастурини молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қўшимча маблағлар қуйидаги банкларга йўналтирилади:

  • «Агробанк» АТБ - 40 миллион АҚШ доллари эквивалентида;
  • АТ «Халқ банк» - 30 миллион АҚШ доллари эквивалентида;
  • «Микрокредитбанк» ОАТБ - 30 миллион АҚШ доллари эквивалентида.