"Ҳаромисанлар эшитдингми": аёл профилактика инспектори билан жанжаллашди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда икки нафар аёл профилактика инспекторлари билан жанжаллашаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Видеода аёл ИИБга олиб келингани, у ИИО ходими билан жанжаллашиб, уни ҳақоратлаганини ҳамда хонадаги жиҳозларни улоқтириб, ҳужжатларини йиртиб ташлаганини кўриш мумкин.

Видеолавҳада шунингдек, аёл профилактика инспекторига ўзини фоҳишаликда айблаганини айтиб, норозилик билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан хизмат текшируви ўтказилган ва текширув якуни бўйича тўпланган ҳужжатлар фуқаролар Ш.Х., Н.С. ва профилактика инспекторлари И.М., Ш.П.ларнинг ҳаракатларига қонуний баҳо бериш учун Чилонзор тумани прокуратурасига юборилган.

"Барча иштирокчиларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади", - дейилади хабарда.