Ҳасанбой Дўстматов навбатдаги жангини якунлади

Ҳасанбой Дўстматов навбатдаги жангини якунлади

Аввал хабар берганимиздек, Россия пойтахти Москва шаҳрида ташкил этилган бокс кечасида ҳамюртимиз Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ўз жангини якунлади ва у профессионал боксдаги иккинчи жангида асли ўзбекистонлик бўлган ва ҳозирда Россия номидан ўз жангини ўтказган Одилжон Сотқиновни биринчи раунднинг ўзида техник нокаут билан мағлуб этганди. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, Одилжон 2017 йил муайтай бўйича Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган эди.