Ҳасанбой Дўстматов профессионал боксдаги дебютини нокаут билан бошлади (видео)

Ҳасанбой Дўстматов профессионал боксдаги дебютини нокаут билан бошлади (видео)

Ўзбекистонлик боксчи, Рио-2016 олимпиадаси ғолиби Ҳасанбой Дўстматов 17 ноябр куни профессионал боксдаги илк жангини ўтказди.

Ўта енгил (-48,99 кг) вазн тоифасида у мексикалик Хесус Сервантес Вильянуэвага қарши жангни нокаут билан якунлади.

Мексикада бўлиб ўтган жангда Дўсматов иккинчи раундда кучли мезбон спортчини кучли зарба билан рингга қулатди.