Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳаводаги коронавирусни аниқлайдиган сенсор ишлаб чиқилди
2.01.2021 15:41,  
89

Италияда ҳаводаги SARS-CoV-2 вируси миқдорини аниқлайдиган ва хабар берадиган биосенсор ишлаб чиқилди. Бу ҳақида Валенсия университетлари ассосиасияси сайтида хабар қилинди.

"Сенсор ҳаводаги SARS-CoV-2 зарраларини аниқлайдиган махсус антитаналардан фойдаланади", - деди молекуляр аниқлаш ва технологик ривожланиш институтининг кимё кафедраси профессори Анхел Макейра.

Тизим ҳаводаги вирус миқдори хавфли даражада бўлганида сигнал беради. Дастлабки синовлар Валенсия университетининг биокимё ва молекуляр биология бўлимида ишлаб чиқилган вируссимон зарралардан фойдаланган ҳолда синаб кўрилди.  

Ҳозирда биосенсор клиникада синовдан ўтказилмоқда. Синов натижаларига кўра унинг самарадорлиги аниқланади ва биосенсор ёрдамида шифохоналардаги бемор ҳамда шифокорларнинг касалликка чалиниш эҳтимолини камайтиришга ёрдам берадиган чоралар тизими ишлаб чиқилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан