Ҳайдовчилик гувоҳномалари учун имтиҳон олиш ИИВдан хусусий секторга ўтказилиши мумкин

Ҳайдовчилик гувоҳномалари учун имтиҳон олиш ИИВдан хусусий секторга ўтказилиши мумкин

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг ёзишича, ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун имтиҳон олиш Ички ишлар вазирлигидан хусусий секторга берилиши кутилмоқда.

Бу ҳақда Ички ишлар вазири ўринбосари Азизбек Икрамов Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида берган ахборотида айтиб ўтган.

Вазир ўринбосарининг билдиришича, ҳужжат лойиҳасига кўра, имтиҳон олишга мослашган автодромлар ва имтиҳон олиш тизими тўлиқ хусусий секторга берилади ва ИИВ буни мониторинг қилиб боради.

«Бу жараён 2021 йил давомида амалга оширилиши кутилмоқда. Умид қиламизки, бу ҳайдовчилик масъулиятини ошириб, йўлларимизда маданиятли ҳайдовчилар кўпайишига хизмат қилади», – деб ёзади Кушербаев.