Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш муддати қанчага узайтирилди?

Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш муддати қанчага  узайтирилди?

Давлат хизматлари марказларига ташриф буюрувчи фуқароларимиз фикрларини инобатга олган ҳолда эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати 3 ойдан 1 йилгача узайтирилганлигини эслатиб ўтишни лозим деб топдик.

2021-йил 17-ноябрда “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида тўғрисида”ги Ҳукумат қарорига ўзгартиришлар киритилди.

Унга мувофиқ, эски ҳайдовчилик гувоҳномалари қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилиши белгиланди:

2010-йилгача берилганлари – 2022-йил 31-мартгача;

2010 – 2012-йилларда берилганлари – 2022-йил 30-июнгача;

2013 – 2015-йилларда берилганлари – 2022-йил 30-сентябргача;

 2015-йилдан кейин берилганлари – 2022-йил 31-декабргача.

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.