Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Ҳеч кимнинг бунга аралашишига ҳаққи йўқ». ИИВ «соқол» тадбири бўйича хабарни инкор этди
15.05.2021 22:16,  
898

ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов ички ишлар органлари «соқол» тадбирини ўтказаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Интернетда ИИО ходимларига соқол қўйган фуқароларни аниқлаш ва уларни соқол олишдан олдин ва кейин суратга олиш бўйича кўрсатмалар айтилган аудиоёзув тарқалди.

Ижтимоий тармоқларда «соқол» деб номланган тадбир ҳақида сўз бориб, унда соқолли фуқароларни аниқлаш, сўнгра уларни соқол олишдан олдин ва кейин суратга олиш кераклиги айтилган аудиоёзув тарқалди.

«Ҳурматли ходимлар, «соқол» тадбири бўйича ҳам тезлаштириб қилиб берайлик. «Горотдел»дан сўраяпти, Ички ишлар вазирлигидан келган меҳмонлар назоратга олган. Ҳар битта «ГОМ» (шаҳар милиция бўлими) га 20 тадан соқоллиларни [фуқароларни] аниқлаб, соқоли билан расмга олиб, кейин соқоли олдирилгани ҳолатини ҳам расмга олиб, олдига маълумотини ёзасизлар: қаерда яшайди, нечанчи йил ким у. Худди шундай қилиб тезлаштириб қилиб беришимиз керак. Ҳар битта «ГОМ» га 20 тадан берилган, бизда битта ҳам ҳали бўлгани йўқ. Кечқурун сўров бўлади, эътироз бўляпти, бўла қолинглар тезроқ!» — дейди аудиоёзувда буйруқ бераётган шахс.

«Газета.uz» сўровига биноан Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шохрух Ғиёсов вазиятга изоҳ берди.

«Ички ишлар органларида бундай номланадиган тадбир умуман йўқ. Соқол қўйиш-қўймаслик ҳар бир фуқаронинг ўзига, эътиқодига боғлиқ. Бунга аралалишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ», — деди у.

Матбуот котиби мазкур овоз кимга тегишли эканлигини ИИВ ўрганиб чиқишини маълум қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан