"Ҳеч қаерни ёпмаймиз, лекин тартиб-интизомни кучайтирамиз" – Президент

Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашиш чораларини назоратга олиш ҳақида гапирди. 

"Афсуски, бу балонинг охири кўринмаяпти. Европа давлатлари яна локдаунга киряпти. Қўшниларимизда ҳам аҳвол яхши эмас. Хавф ёнимизда юрибди. Шунинг учун огоҳ бўлишимиз керак. Олдин қандай ишлаган бўлсак, шу тартибни тиклаймиз. Иқтисодиёт нуқтаи назаридан жуда катта марралар қўйганмиз. Агар ёпилиб қолсак, бу натижаларга эришолмаймиз. Ҳеч қаерни ёпмаймиз, лекин тартиб-интизомни кучайтирамиз", – деди давлат раҳбари.