Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар дунё миқёсида касалланганларнинг 53 фоизини ташкил этади

Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар дунё миқёсида касалланганларнинг 53 фоизини ташкил этади

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов маълум қилди.

Маълум қилинишича, дунё миқёсида ушбу касаллик 219 дан ортиқ мамлакатда қайд этилган бўлиб, бугунги кунгача касалланганлар 163 млн 724 мингдан ошди; 3млн 393 мингдан ортиқ бемор вафот этган. 

Касалланиш кўрсаткичларига кўра биринчи ўринни Ҳиндистон давлати эгаллайди, кунлик коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 281 860 нафарни ташкил этади. Бу кўрсаткич  дунё бўйича касалланганларнинг 53 фоизини ташкил этди. Ҳиндистонда ҳозиргача касалланганлар қарийб 25 миллионга етди. 

Кейинги ўринда Бразилия давлатида мураккаб эпидемиологик вазият сақланиб қолмоқда. Кунлик касалланиш кўрсаткичи 36 863 ҳолатни ташкил этиб, жами касалланганлар - 15 млн 627 минг киши.

Кейинги ўринда АҚШ: касалланганлар 33 млн 715 мингдан ортиқ. Франция ва Туркия давлатларида ҳам эпидемиологик вазият оғирлигича сақланиб қолмоқда.

Россия давлати  муракккаб эпидемиологик вазиятдан барқарор вазиятга ўтди.  Умумий касалланганлар сони 4 млн 940 мингдан ортиқ; кунлик 8554 нафарни ташкил этмоқда.