Ҳиндистонда полиция сигирларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунга биноан бир кишини ҳибсга олди

Ҳиндистонда полиция сигирларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунга биноан бир кишини ҳибсга олди

Ҳиндистонда полиция сигирларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунга биноан бир кишини ҳибсга олди.

Ҳиндистоннинг жануби-ғарбий қисмида полициячилар мамлакатдаги муқаддас ҳайвонлар ҳисобланган сигирларни ҳимоя қилиш бўйича янги қонунга биноан юк машинасида қора мол олиб кетаётган одамни ҳибсга олишди.Бу ҳақида “The Hindu” газетаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, қора молларни сўйиш жойига олиб кетаётганликда шубҳа қилишган номаълум шахслар ҳибсга олинган шахсга ҳужум қилишган. Юк машинасини кўз кечиришиб, ҳайдовчини калтаклашган. Эркак касалхонага ётқизилган.

Карнатака адлия вазири Жей Мадхусвами гумондор эркакни қоралаган ҳолда унинг ҳибсга олинишини қўллаб-қувватлади.Маълум қилинишича, ҳужум қилганларга нисбатан ҳам жиноий иш очилган.

2020 йилнинг декабр ойида Ҳиндистонда сигирларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Унга кўра, эндиликда муқаддас ҳайвонларни сўйиш учун масъул бўлганлар уч йилдан етти йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши, шунингдек, 683 дан 6833 долларгача жарима солиниши мумкин.