Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистонда умуммиллий карантин манзаралари (фото)
1.04.2020 12:22,  
1350

Ҳиндистон ҳудудида 25 мартдан кучайтирилган изоляция режими жорий қилинди. Штатлар орасидаги чегаралар ёпилди, фуқаролардан яшаш жойларини тарк этмаслик сўралмоқда.

Аксарият дўкон ва ташкилотлар ёпилган. Шу сабаб у ерларда ишловчилар ўз уйларига қайтишмоқда. Штатдан штатга ўтиш эса фақатгина махсус рухсатнома билан амалга оширилмоқда.

Ҳозирда Ҳиндистонда коронавирусни юқтириб олганлар сони 1590 кишига етди, 45 киши вафот этди.

Нью-Делида ишчилар уйларига қайтиш учун автобусни кутишмоқда. 
© Reuters

 

Нью-Делида ишчилар автобусни кутмоқда. 
© Reuters

 

Коронавирус костюмидаги полициячи ҳайдовчидан карантин режимига риоя қилишни сўрамоқда. Ченнай.
© Reuters

 

Мумбайлик эркак асфалтга "Йўқол, корона!" деб ёзмоқда.
© Reuters

 

Мумбайдаги харобалар дезинфекция қилинмоқда.
© Reuters

 

Мигрантлар билан тўлган автобус. Нью-Дели.
© Reuters

 

Автобуснинг томидан жой олган мигрантлар уйларига қайтмоқда. Нью-Дели.
© Reuters

 

Автобус ичида ҳам жой йўқ. Нью-Дели.
© Reuters

 

Полициячилар ҳайдовчиларга уйда қолиш ҳақида эслатмоқда. Вижаявада.
© Reuters

 

Нью-Делидаги автобус станциясида тўпланган ишчилар.
© Reuters

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан