Ҳиндистондан келаётган самолёт Тошкентда фавқулодда қўнди

Ҳиндистондан келаётган самолёт Тошкентда фавқулодда қўнди

Ҳиндистоннинг Гоа оролидан учиб келаётган самолёт Тошкентда фавқлодда қўнди. Бу ҳақда “Tashkent Sky News” хабар бермоқда.

Azurair ширкатига қарашли самолёт йўловчилардан бирининг саломатлиги ёмонлашгани туфайли қўнишга мажбур бўлган.

“Гоадан Самара (Россия)га парвоз қилаётган Boeing 767 лайнери парвозни тўхтатиб, фавқулодда захира аэропортга қўнди”, — дейилади хабарда.

Самолёт экипажи захира аеропорт сифатида И.А.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортини танлаган. Аэропортда самолётни тез ёрдам машинаси ва шифокорлар жамоаси кутиб олган.