Маросим анъаналарга мувофиқ ўтказилди. Ғайритабиий жиҳати шундаки, тўй сув остида нишонланди. Бу ҳақда "Times of India" нашри хабар бермоқда.
Ҳиндистонлик эр-хотин тўй маросимини сув остида, 18 метр чуқурликда нишонлашди. Улар бу маросим учун узоқ вақт тайёргарлик кўришган.
Ченнайлик жуфтлик тўй маросимида 8 та ғаввос ҳам иштирок этган.