Ҳисоб-китоблар ўзгармоқда.

Ҳисоб-китоблар ўзгармоқда.

  Қўшма штатларда кунига 400 мингдан ортиқ янги коронавирус беморлари аниқланмоқда,  бу кўрсаткич аввалги анти-рекорддан қарийб 150 минг кўпроқ дея хабар бермоқда  "РИА Новости"  касалликларни назорат қилиш ва олиндини олиш маркази (CDC)  маълумотларига таяниб. 
АҚШ ҳукумати  CDC га COVID-19 беморлари жума куни 406,359 та рўйхатга олинганини хабар берган бўлса, бир кун аввал эса 230,953 та ҳолат ҳақида хабар берилган эди. Бироқ бу ҳисоб-китоб ҳам ҳали тўлиқ эмас. 
CDC маълумотларига кўра сўнгги рекорд 11-декабр куни қайт этилган, ўшанда 244,011 та ҳолат аниқланган эди. 

Жон Хопкинс Университети  маълумотларига кўра пандемия бошланганидан буён қўшма штатларда 17,4 миллиондан ортиқ коронавирус юқиш ҳолати қайт этилган бўлиб, 313 мингдан ортиқ инсон инфексия қурбонига айланган.