Қашқадарё вилояти Ҳисор давлат қўриқхонаси Қизилсув бўлимига ўрнатилган фотоқопқон 2020 йил 26 апрель куни текширилганда, фотоқопқон нигоҳига 2020 йил 16 март куни соат 18:30 да 2 бош қор қоплоннинг тушганлиги маълум бўлди.
Қор қоплони Ўзбекистоннинг юқори қор тизмаларида яшовчи жонивор бўлиб, сайёрадаги ҳайвонот оламининг камёб турларидан бири ҳисобланади.